Россия ФВВ делегацияси Ўзбекистонда меҳмон бўлмоқда

Россия Федерацияси Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг делегацияси 14 - 17 август кунлари Ўзбекистонда бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Россия Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг "Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича бутун Россия тадқиқот институти" федерал бюджет ташкилотининг делегацияси 14 август куни Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.  

"Ташриф давомида меҳмонлар Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, ва Республика соғлиқни сақлаш вазирликларининг навбатчи диспетчерлик хизматлари билан танишиб, улар билан тажриба алмашишади", - дейилган хабарда.

Ушбу ташриф Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Жаҳон банкининг "Ўзбекистондаги офатларни олдини олиш" қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Россия делагацияси Ўзбекистонда 17 августга қадар бўлади.