Ўқитувчилар маоши 49%гача ошади

Ярим йил ичида ўқитувчилар маоши 24 %дан 49 %гача ошади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Ярим йил ичида ўрта таълим тизимида ишлаётган ўқитувчилар маоши 24 %дан 49  %гача ошади, деб хабар қилди бош вазир ўринбосари Азиз Абудҳакимов.

Ўзбекистонда ўқитувчиларга автокредитлар берилади - президент қарори

Хабарда айтилишига кўра, Шавкат Мирзиёев 13 август куни “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзолади.

Ушбу қарорнинг асосий мақсади Ўзбекистонда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда ўқитувчилик касбининг жамиятимиздаги нуфузини янада оширишдир.

Ёшлар тарбиясининг "Ҳаракатлар стратегиясига" киритилган йўналишлари

Келаётган 5 йилда ёшлар тарбиясида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:

  • юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидоий ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;
  • ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш;
  • педагог ходимларнинг қадр-қиммати ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий-маънавий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
  • ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш;
  • ёшлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
  • ўқувчи ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.

Ўқитувчилар маошлари оширилади

Президент қарорида айтилишига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 сентябрдан бошланғич синф ўқитувчилари учун 1,1 бараварга, юқори синф ўқувчиларига учун ўртача 1,24 бараваргача, директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 барварга оширилди.

Мажбурий ушланмалар, ўта паст ойлик – вазир халқ таълимидаги муаммолар сабабини айтди

2019 йил 1 январдан олий тоифали ўқитувчилар учун 1,25 бараварга, биринчи тоифали ўқитувчилар учун 1,2 бараварга, иккинчи тоифали ўқитувчилар учун 1,15 бараварга, мутахассис ўқитувчилар учун 1,1 бараварга, директор, унинг ўринбосарлари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга оширилди.

Натижада, устамалар, синф раҳбарлиги ва дафтар текширганлик учун тўланадиган тўловларни ҳисобга олган бошланғич синф ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари тоифалар бўйича ўртача ҳисобда 24 – 39 %гача, юқори синф фан ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаси 37 – 49 %гача, мактаб директори ва уларнинг ўринбосарлариники ўртача 27 %га, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначиларики ўртача 26 %га оширилди.

Мактабларда психиологлар пайдо бўлади

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб психолог штат бирликлари мактабдаги ўқувчилар сони 250 нафаргача бўлганда 1 штат бирлиги, 

Ўзбекистонда порахўр ўқитувчиларга "ов" бошланди
250 нафардан 800 нафаргача 1,5 штат бирлиги, 800 нафардан 1600 нафаргача 2 штат бирлиги, 1600 нафардан 3000 нафаргача 2,5 штат бирлиги, 3000 нафардан ортиқ бўлса 3 штат бирлиги этиб белгиланди.

Шунингдек, мактаб психологларининг базавий тариф ставкалари
2018 йил 1 сентябрдан мутахассис ўқитувчилар базавий тариф ставкаларининг 90 фоизига тенглаштирилди ҳамда 2019 йил 1 январдан 1,1 бараварга оширилди. Натижада мактаб психологларининг базавий тариф ставкалари
96 фоизга ошди.

Ўқитувчиларга мукофотлар ва имтиёзлар берилади

Қарорда ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартибини ишлаб чиқиш, таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог кадрларни давлат ва хўжалик бошқарув органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли шартларда соғломлаштириш тизими яратилиши кўзда тутилган.

Биз ҳавас қилардик ўқитувчининг кийган кийимига қараб - доцент Қодиров билан суҳбат давоми

Шунингдек, қарорда ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш дастурлари асосида қурилаётган уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 25 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити сифатида бериш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида педагог ходимларнинг оила аъзоларига имтиёзли кредитлар бериш, автотранспорт воситаси сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун кредитлар бериш белгиланди.

Қарорда 2018-2020 йилларда педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этилиши белгиланди.

Мактаб битирувчиларига олтин в кумуш медаллар берилади

Қарорнинг яна бир ўзига хос жиҳати 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари, шу жумладан ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият мактаб-интернатлари, олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда академик лицейлар битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун олтин ва кумуш медалларни бериш тартиби жорий қилинди.