Бир ҳафта ичида ЙТҲларда 27 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистонда ўтган ҳафта ичида йўл тарнспорт ҳодисаларида 27 киши ҳалок бўлди, 177 киши жароҳатланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистонда  бир ҳафтда ичида 180та ЙТҲ содир бўлди, уларда 27 киши ҳалок бўлди 177 киши жароҳатланди,  деб хабар қилмоқда  ЎзА ЙҲХББ матбуот хизматига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, ўтган ҳафта давомида ЙПХ инспекторлари томонидан жами 84 977 та қоидабузарлик аниқланган.

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Улардан 40 701таси – қўпол қоидабузарлик тоифасига киради. Хусусан, 1 568 таси – транспорт востасини маст ҳолатда бошқариш, 11 944  таси  - тезликни ошириш, 1161 таси – светофордан ўтиш қоидаларини бузиш ва 12402таси – одам ташиш қоидасини буиш.

Ундан ташқари транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 668 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 870 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 14 946 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган.