Ўзбекистон аскарлари янги рекорд ўрнатишди

АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинларида ўрнатилган 10дан ортиқ рекордлардан бири Ўзбекистон жамоаси ҳисобига ёзилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik.  АрМИ-2018 ўйинларида 10дан ортиқ янги рекорддалар қайд этилди ва улардан бири Ўзбекистон жамоаси ҳисобига ёзилди, деб хабар қилмоқда халқаро тадбир матбуот хизмати.

“Ўзбекистон аскарлари “Ҳарбий тайёргарлик аълочилари” танловида ажойиб натижа кўрсатишди. Улар противогаз кийиш бўйича нормативни 2 баравар тез - 3,3 сония ичида бажаришди”, - дейилган расмий хабарда.

Шунингдек АрМИ-2018да яна бир неча қизиқарли рекордлар ўрнатилди. Масалан Россия танк биатлончилари Т-72Б танкида 77 км/соат тезликда ҳаракатланиб тезлик рекорди ўрнатишди.

Хитой жамоаси ҳам “Суворов ҳужуми” танлови шартини 16 дақиқаю 53 сония ичида бажариб, ўзининг ўтган йилга рекордини яна 30 сонияга яхшилашга муваффақ бўлди.

Эрон жамоаси сувда чўкаётганларни қутқаришга бағишланган “Чуқурлик” танловида энг юқори балл – 1000 балл жамлашга муваффақ бўлди.