Лола Астанова Тошкентдаги Успенский номли мусиқа мактабини тамомлаган. У 6 ёшидан бошлаб машҳур педагог Тамара Попович қўл остида пианино чалишни ўрганган.
Айни дамда Лола америкада яшайди. Пианиночи қизнинг мусиқа чалиш услуби ва саҳнадаги эҳтиросли ҳатти-ҳаракати кўплаб мухлисларни ўзига жалб қилмоқда. Лекин шу билан бирга, мумтоз мусиқага бунақа ижро услуби мос эмас - деган фикрлар ҳам билдирилмоқда.
“Классик мусиқа фақат ғамгин, чекланган ёки нафталин (қарилик) ҳиди келиб турадиган бир нарса бўлиши керак эмас”, - деб жавоб берган эди Лола ўзининг чиқишларига нисбатан айтилаётган танқидларга.
РИА Қрим хабарига асосан.