“Ўзбектелеком” бир ойда иккинчи марта Интернет-каналлари тарифларини пасайтирди

Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июл куни эълон қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. “Ўзбектелеком” АК бир ойда иккинчи марта Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирмоқда, деб хабар берди компания маибуот хизмати.

Ўзбекистондаги барча мактабларни тезкор интернет билан таъминлаш кўзда тутилмоқда

“9 август куни “Ўзбектелеком” АК бош директори в.в.б Шуҳрат Кадиров томонидан мобил ва маҳаллий тармоқ алоқа операторлари ва провайдерларига чекланмаган ҳажмдаги трафикнинг 1 Мбит/с учун Uztelecom Интернет-каналлари тарифларини 176 682 сўмдан 169 065 сўмгача пасайтириш тўғрисида қарор имзоланди”, - дейилади хабарда.

Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июл куни эълон қилинган. Унга кўра тарифларнинг нархи 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача пасайтирилган эди. Шундай қилиб, нархларнинг умумий арзонлашиши 31% ни ташкил этди.

Эслатиб ўтилишича, ҳар бир мобил алоқа оператори ва провайдер тақдим этувчи хизматларининг охирги истеъмолчи учун нархларини мустақил равишда белгилайди.