ОИТСга қарши курашиш марказига янги директор тайинланди

Қаҳрамон Юлдашев Тошкент врачлар малакасини ошириш институти тиббий профилактика факультети декани лавозимида ишлаб келаётган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Тиббиёт фанлари доктори Қаҳрамон Юлдашев республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

ОИТС - замон вабоси

Унга ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, уни профилактикасини ўз вақтида амалга ошириш, диагностика ва даволаш стандартларини қайта кўриб, замонавий ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этиш, ушбу касалликка қарши самарали курашиш, беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш, шифохона ички инфекциялари билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш сингари вазифалар юклатилди.

Шунингдек, у, мутахассислар малакасини ошириш, иммунология, вирусология ва эпидемиология йўналишларида илмий ишларни ривожлантириш, аҳоли ўртасида ушбу касалликка қарши самарали тарғибот ишларини кучайтириш, жаҳоннинг нуфузли халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби қатор устувор масалаларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Қаҳрамон Юлдашев Тошкент врачлар малакасини ошириш институти тиббий профилактика факультети декани лавозимида ишлаб келаётган эди.