ТОШКЕНТ , 11 авг - Sputnik. Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин Instagram саҳифасида ўзбекона сувенир ушлаб тушган суратини жойлади. Сурат остига эса Ўзбекистон ҳақида ўйлашини ёзди.
Фойдаланувчилар уни ким совға қилганини тахмин қилишмоқда. Улар буни Равшан Эрматов совға қилган деган тахминни билдиришмоқда. Яна кимдир Уткинга жаҳон чемпионати вақтида у билан содир бўлган нохуш воқеани эслатмоқда. Яна кимдир эса уни Ўзбекистонга меҳмонга таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати ўйини вақтида россиялик шарҳловчи ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни Твиттерда ҳақорат қилганидан сўнг жуда кўпчиликнинг норозилигига учраганди. Шундан сўнг у бу иши барчадан кечирим сўраганди.
Кейинроқ эса Уткин Равшан Эрматов унга совға бериб юборганини ёзганди.