Ўзбекистоннинг 5та шаҳрида давлат бошқаруви академиясининг филиаллари ташкил этилди

Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. 2018 йил 6 августда имзоланган президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди.

Ўзбекистонда Бош прокуратура академияси ташкил этилди

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида ташкил қилинган ҳудудий филиалларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакаси оширилади.

Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади.