Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули тайинланди

2018 йил охирига қадар Қозон, Владивосток, Ростов-Дон шаҳарларида консуллик муассасалари очиш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz хабар бермоқда.

Мигрантлар ҳимоя остида: Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

У илгари Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Хатамов 9 август куни Тошкентдан жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Санкт-Петербургда Ўзбекистон бош консулхонаси очилганди. Бунга қадар Москва ва Новосибирскда республика бош консулхоналари фаолият кўрсатиб келаётганди.

2018 йил охирига қадар Қозон, Владивосток, Ростов-Дон шаҳарларида консуллик муассасалари очиш режалаштирилган.