ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Қизиқчи ва актриса Ҳалима Ибрагимова ҳаракатланаётган автомобил олдида рақс тушгани акс эттирилган видеороликни ўзининг Instagram саҳифасида жойлаштирилди.
Видеороликда санъаткор охирги пайт тренд бўлаётган "Kiki challenge" рақсини ижро этган.
Бундан аввал интернетда Юлдуз Усмонованинг рақси мухлисларни ҳайратга солганди.
Усмонова унга нисбатан билдирилган танқидларга жавоб берди.
“Ҳаётдан мамнун бўлинглар. Бунчалик агресив, негатив бўлиш керак эмас. Опамни ачиғи келади деб овора бўлиб ўйламанглар. Мен ҳаммаларини барибир яхши кўраман. Сизлар учун “Kiki”ни ўйнаб юраверамиз. Билган бўлсаларингиз, ўрик олдида ҳам ўйинга тушганмиз, шунда ҳам кайфиятимиз яхши эди. Ўша "Kiki"ни ўйнаган кунимиз ҳам, тўйларни чиройли ўтказиб, зўр бўлгани учун кайфият яхши эди. Бундан кейин ҳам кайфиятимизни Оллоҳ яхши қилсин. Сизлар учун ўйинга тушиб юрайлик”, - дейди Юлдуз Усмонова видеороликда.
Шундан сўнг, Усмонова АҚШ сафаридан қайтиб, ўзбекистонлик рэпер Шаҳриёр билан “In my feelings” қўшиғини куйлади.