Сергелидаги “Эркин маркет” ёниб кетди

Дастлабки тахминларга кўра, электр тармоғидаги қисқа туташув фалокатга сабаб бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. 7 август кунидан 8 август кунига ўтар кечаси соат 3:30да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш бошқармаси марказига “Эркин маркет” озиқ-овқат магазинида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ ахборот хизмати.

Тошкентдаги савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда

Сергели туманининг Чоштепа кўчасида жойлашган ушбу дўконга ўт ўчириш гуруҳи қисқа вақтда етиб борди ва ёнғинни ўчириш чоралари кўрилди.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 4:39да ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

Дастлабки тахминларга кўра, электр тармоғидаги қисқа туташув фалокатга сабаб бўлган. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.