Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 269 км узоқликда шарқий йўналишда Қирғизистон Республикаси ҳудудида қайд этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 7 август куни Тошкент вақти билан соат 22:17да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эр силкиниши қайд этилди.

Жуда хавфли кўл: Тожикистонда Сарез сувини имкон қадар тезроқ сотишни таклиф қилишди

Зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 269 км узоқликда шарқий йўналишда Қирғизистон Республикаси ҳудудида қайд этилди.

Зилзила магнитудаси М=5. Зилзила чуқурлиги Н=5 км.

Зилзила кучи Тошкент шаҳрида – 2 балл, Андижонда – 4 балл, Наманганда – 4 балл, Фарғонада – 3 балл, Гулистонда – 2 баллни ташкил этган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.