“Мени жуда ажойиб тарзда кутиб олишди. Бу ерга келиб, терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлай бошлашимга нафақат федерация президенти ва бошқа раҳбарлари, балки бевосита давлат раҳбарининг ҳам ҳиссаси бор, деб ҳисоблайман. Қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз. Кўзлаган мақсадларимизнинг ҳаммасига бирдан эришиб бўлмайди. Муваффақият вақт талаб қилади. Биринчи навбатда барчамиз битта ғоя атрофида бирлашган жамоани шакллантирамиз”, - деди Эктор Купер.