ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Тадбиркор Жаҳонгир Умаровнинг онаси Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб ҳақиқат қарор топишида ёрдам беришни сўради, деб хабар қилмоқда Uznews.uz нашри.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентлик тадбиркор Жаҳонгир Умаров, 2018 йилнинг 22 январида наркотик моддаларни ноқонуний тайёрлашда айбланиб, қамоққа олинган эди. Судда Умаров айбловларни тайзиқ остида бўйин олишга мажбур бўлганини айтган эди.
Youtubeда жойлаштирилган видеолавҳада Жаҳонгир Умаровнинг 80-ёшли онаси Муяссар Умарова президент Шавкат Мирзиёевдан ўғлини туҳмат балосидан қутқариб, ўз ҳимоясига олишни сўраган.