Гап кучда эмас – ҳунарда!

Канадада ўтказилган йўл танламаслар томошасида энг кам от кучига эга бўлган жип - Sherp ғолиб чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Канадада бўлиби ўтган йўлтанламаслар томошасида “Шерп” номли кичик автомобил ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Ostacruiser номли фойдаланувчи youtubeга жойлаштирган видеолавҳа кўплаб изоҳларга сабаб бўлмоқда.  Видеолавҳанинг 7:43 дақиқасидан саҳнага чиққан Sherp, нафақат ботқоқни кесиб ўтди, балки орқага ҳам қайтишга ва йўл йўлакай бир томошабинни  миндириб олишга муваффақ бўлди.

Улкан ғилдиракли, 1000 ва ундан кўп от кучига эга бўлган “Жип”лар бирин кетин ичи лой билан тўлдирилган чуқурдан ўтишга ҳаракат қилишди, лекин улар тўсиқнинг ярмигача етиб кела олди холос.

Айтиш жоизки, ушбу видеолавҳада акс этган жараён бу ҳеч қандай конкурс ёки пойга эмас. Бу шунчаки томша учун ташкил қилинган тадбир.

Эслатиб ўтамиз, Sherp Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаб чиқарилади. У қуруқлик, сув, қор ва муз ва ботқоқда ҳаракатланиш қобилиятига эга. Ушбу автомобилнинг ўлчамлари жуда кичик: узуенлиги 3,4 м, кенглиги 2,5 м, оғирлиги – 1300 кг. Sherp 44 от кучига эга бўлган двигател билан жиҳозланади.