Газпромбанк Ўзбекистонда боғчалар қурилишига маблағ ажратади

Июлда Ўзбекистонда йил охирига қадар 40та янги боғча қурилиши хабар қилинганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Газпромбанк Ўзбекистонда боғчалар қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда банкнинг биринчи вице-президенти Алексей Чичканов "Коммерсант" газетасига интервьюсида айтди.

Чичканов Россияда боғчалар давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилганини қайд этди.

Июлда Ўзбекистонда йил охирига қадар 40та янги боғча қурилиши хабар қилинганди.

Энг кўп - ҳар бирида олтитадан боғча Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистонда қурилади.