ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. 2018 йил 4 август куни Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Тошкентга ташриф буюради, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Ҳиндистон делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастуридан шунингдек Ҳиндистон ТИВ раҳбарининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлари ва музокаралари ҳам ўрин олган бўлиб, мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини, шунингдек халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.