“Уральские авиалинии” Наманган ва Қарши шаҳарларига парвозларни бошлади

Барча парвозлар замонавий ва қулай Airbus 320 самолётларида амалга оширилиши айтилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. “Уральские авиалинии” авиакомпанияси 1 августдан бошлаб Москва  - Қарши йўналиши бўйича парвозларни тиклади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

"Уральские авиалинии" Урганч, Бухоро ва Фарғонага парвозларни йўлга қўяди

Хабарда айтилишича, парвозлар Москвадан Қаршига чоршанба кунлари, Қаршидан Москвага пайшанба кунлари амалга оширилади.

“Октябрдан бошлаб рейсларни ҳафтасига икки маротабагача ошириш режалаштирилган. Чипталар сотувда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, авиакомпания Санкт-Петербургдан Наманганга парвозлар йўлга қўйилганини ҳам маълум қилди. Парвозлар чоршанба кунлари амалга оширилади.

Барча парвозлар замонавий ва қулай Airbus 320 самолётларида амалга оширилиши айтилган.