Уч нафар россиялик журналистлар Африкада ўлдирилди

31 июл куни Марказий Африка Республикасида ёнида пресс-карталари бўлган 3 нафар шахс жасадлари топилди. Сал кейин ҳалок бўлганлар россиялик журналистлар Орхан Джемаль, Александр Расторгуев, Кирилл Радченколар эканлиги маълум бўлди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Марказий Африка Республикасида россиялик журналистларнинг ўлдирилиши ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилган, деб хабар қилди Россия Тергов Қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко.

Кеча кечки пайт Россия ТИВ 30 июль куни МАРда ёнида фақат журналистлик ҳужжати бўлган уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Ҳужжатлар Кирилл Радченко, Александр Расторгуев ва Орхана Джемаль номларига берилган бўлган. Айни вақтда, муассаса хаарига кўра, уларнинг жасадлари Банги республикаси пойтахтига олиб келинган.

Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти Human Rights Watch (HRW) уч журналист ўлими билан боғлиқ ҳодисани зудлик билан ўрганиш учун МАР ҳукуматини Россия элчихонаси ва БМТ миссияси билан ҳамкорликка чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Тожикистон ИИВ раҳбари сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилганини тан олди

Бу ҳақда агентликка HRW Африка бўйиса катта тадқиқотчиси Льюис Мадж маълум қилган.

"МАРда ўлим билан якунланувчи бандитизм ҳолатлари кенг тарқалган бир вақтда, ушбу ҳолат ғалати, нега деганда ҳодиса қуролланган гуруҳлар фаоллиги суст бўлган хавфсиз ҳудудда юз берган. Биз кўпинча шу йўлдан хавфсизлик чораларини кучайтирмаган ҳолда ҳаракатланамиз... МАР ҳукумати зудлик билан ушбу мудҳиш ишни содир этганларни аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилиши учун Россия элчихонаси ва БМТ миссияси билан ҳамкорлик қилиши лозим", - деб айтган Мадж.

Россия Фанлар Академияси тропик Африка мамлакатларини ўрганиш маркази етакчи илмий ходими РСМД эксперти Василий Филипповга кўра, россиялик журналистларнинг МАРда ўлдирилиши талончилик мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин. Айрим ОАВлар хабар беришича, журналистларнинг ёнида қимматбаҳо техника воситалари бўлган.