Тошкентда аввал ёпиб қўйилган кўча машиналар ҳаракати учун очилди

Ушбу йўлда автомобиллар ҳаракатини тиклаш ишлари 31 июль куни бошланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида аввал беркитилган Фидокор кўчасининг Ойбек кўчасига чиқиш қисми транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Бир неча муддат транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлган Фидокор кўчасининг Ойбек кўчасига чиқиш қисмида энди яна автомобиллар ҳаракатланиши мумкин”, - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Таъкидланишича, кеча, 31 июл куни мазкур тўсиқни олиб ташлаш ва ушбу йўлда автомобиллар ҳаракатини тиклаш ишлари бошланган.