Кредит олиш соддалаштирилди: энди фақат паспорт ва даромадлар тўғрисида справка кифоя

Хусусан, истеъмол кредити, автокредит, овердрафт, микроқарз ва жисмоний шахслар учун бошқа кредит турларини расмийлаштириш жараёни янада осонлаштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. "Алоқабанк" кредит расмийлаштиришни янада соддалаштирди, эндиликда кредит олиш учун паспорт ва даромадлар тўғрисидаги маълумотнома кифоя бўлади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири банк матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Хусусан, истеъмол кредити, автокредит, овердрафт, микроқарз ва жисмоний шахслар учун бошқа кредит турларини расмийлаштириш жараёни янада осонлаштирилган.

25 миллион сўмгача бўлган кредитлар аҳолига гаровсиз берилади

2018 йил 1 августдан жисмоний шахслар учун кредит расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тўплами зарур бўлади:

кредит миқдори, муддати, фойдаланиш мақсади ва таклиф қилинаётган кредит таъминоти баён қилинган қарз олувчи томонидан имзоланган ариза;

қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи, жисмоний шахс бўлган кафил) нинг паспорт нусхаси;

қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи, жисмоний шахс бўлган кафил) нинг иш жойидан охирги 1 йиллик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома (ушбу маълумотномада лавозим, СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами кўрсатилиши лозим);

кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар.