ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Фарғона вилоятининг Данғара туманида 30 июль куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи Х.С. Данғара туманида яшовчи қайнотасининг уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғига пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, у шунингдек, уларни ажратмоқчи бўлган қайнотаси ҳамда қайнонасини ҳам пичоқлаган.
Натижада Х.С.нинг рафиқаси касалхонага келтирилган вақтида вафот этган.
Қайнота ва қайнонаси касалхонага ётқизилган. Х.С қўлга олинган.