GM Uzbekistan автомобиллари нархи ҳозирча оширилмаслиги маълум қилинди

"Ўзавтосаноат" ахборот хизмати шунингдек ижтимоий тармоқларда автомобиллар нархи ҳақида тарқалган маълумот ва прайс-листлар ҳақиқий эмаслигини маълум қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. 1 августдан GM Uzbekistan автомобиллари нархи ошмайди, деб хабар берди "Ўзавтосаноат" ахборот хизмати.

"GM Uzbekistan” АЖ автомобиллари нархлари ўзгармади. Халқаро пресс-клубнинг 30 июлда бўлиб ўтган сессиясида муҳокама қилинган автомобиллар нархи масаласи бугунги кунда тегишли ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликда ушбу масаланинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳар томонлама ўрганиб чиқилмоқда", – дейилган компания томонидан.

GM Uzbekistan автомобиллари нархи ҳозирча оширилмаслиги маълум қилинди

"Ўзавтосаноат" ахборот хизмати шунингдек ижтимоий тармоқларда автомобиллар нархи ҳақида тарқалган маълумот ва прайс-листлар ҳақиқий эмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов душанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб сессиясида маҳаллий автомобиллар нархлари 1 августдан 14%га оширилишини маълум қилганди.