1300дан ортиқ абитуриент тест синовларига келмади

Ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Олий таълим муассасаларига кириш учун бугундан бошланган тест синовларига турли сабабларга кўра 1391 нафар абитуриент келмади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Бош вазир кириш имтиҳонлари ўтказилаётган “Ўзэкспомарказ”га ташриф буюрди

Абдуҳакимовнинг билдиришича, тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланди. Тест синовларида 15 та олий таълим муассасаларининг 50 та таълим йўналишида 30 минг 690 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинган.

Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.