Тошкент вилоятида аёл кишини зўрлаб, номусига теккан эркак қўлга олинди

Кўрилган чоралар натижасида жиноятчи қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида яшовчи М.Р. исмли аёл 29 июль куни ўзига нисбатан ишлатилган зўравонлик ҳолати юзасидан ИИБга мурожаат қилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Аризачига кўра, шу йил 27 июль куни соат 02:30 атрофида маҳалладоши М.И. унинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, юз ва кўкрак қисмларига уриб жароҳат етказган. Сўнг зўрлаб, номусига теккан.

Кўрилган чоралар натижасида М.И. ушланди.