Молия вазирлиги: машина нархини давлат органлари эмас, GM Uzbekistan белгилайди

GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган, нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига киритилмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар нархларини белгилашда Ўзбекистон молия вазирлиги билан келишилиши тўғрисида расмий изоҳ берди.

"Ўзавтосаноат" раиси: йил охирида машиналар ишлаб чиқариш 9 фоизга арзонлашади

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан давлат органлари, ташкилотлар ва ҳукумат комиссияларининг маҳсулот, хом ашё ва материалларнинг (Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар бундан мустасно) чекланган нархи, ҳажмини белгилаш ваколати бекор қилинган.

Молия вазирлиги қайд этишича, GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган, нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига киритилмаган.

“GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга ўрнатиладиган нархлар ҳеч бир давлат органлари, шу жумладан Молия вазирлиги томонидан ҳам тартибга солинмайди. “GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга нархлар, ишлаб чиқариш таннархи, рентабелликни таъминлаш ҳамда автомобилларга мавжуд талабдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда ўрнатилади”, — дейилади Молия вазирлиги хабарида.