"Ўздонмаҳсулот"га янги раис тайинланди

“Ўздонмаҳсулот” компанияси собиқ раҳбари Суръат Ҳайдаров порахўрликда айбланиб, қўлга олинганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

"Ўздонмаҳсулот" АКнинг асосий вазифаларига юқори сифатли ун навлари, ёрма, омихта ем, шунингдек нон-булка, макарон ва қандалотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини улар билан таъминлаш киради.

Эслатиб ўтамиз, “Ўздонмаҳсулот” компанияси собиқ раҳбари Суръат Ҳайдаров порахўрликда айбланиб, қўлга олинганди.

Суръат Ҳайдаров пора эвазига ўзига бириктирилган компаниядаги талон-торожликларга кўз юмган, шунингдек компания тизимига кўплаб қариндошларини ишга олиб кирган ва порахўрлик тизимини яратган.