ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 31 июл кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,50 сўмга кўпайиб, 7 791,88 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 45,38 сўмга камайиб, 9 082,22 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 1,37 сўмга кўпайиб, 124,19 сўмни ташкил қилди.
Ўтган ҳафтада курси апрел ойидан бери биринчи марта 1,57 сўмга кўтарилиб, 7 789,38 сўм ташкил қилганди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.