ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Бугун Халқаро пресс-клубда "Ўзавтосаноат" вакиллари билан навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Кўрсатув "Ўзбекистон 24" телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинмоқда.
“Ўзавтосаноат: муаммоларнинг таҳлили ва ривожланишнинг янги стратегисини белгилаш” мавзусида сессия бўлиб ўтмоқда.
Шу йил 1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ошади. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилади.