Тожикистон ИИВ раҳбари сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилганини тан олди

Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзоданинг айтишича, сайёҳларга қасддан қуролли ҳужум уюштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Данғара шаҳрида чет эллик сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилгани тўғрисидаги фактни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.

Тожикистон махсус хизматлари Россияда терактлар олдини олишга ёрдам берди

Вазирнинг сўзларига кўра, туристлар устига машина билан бостириб бориш ҳолатидан ташқари, такрорий ҳужум ҳолати ҳам қайд этилган. Машина ёш йигитларни уриб кетгач, жиноятчилар автомобил ичидан сакраб чиқиб, сайёҳларга пичоқ билан ҳамла қилишган.

"Бу шармандали жиноят. Уч нафар гумондор ҳозирда қочиб юрибди. Ҳозирда бу билан махсус тузилган гуруҳ шуғулланмоқда. Барча тафсилотларни аниқлаштирмоқдамиз. Данғарада юз берган ҳодисанинг тўлиқ ҳолати ҳозирча аниқ эмас", - деб айтган Раҳимзода.

Вазирнинг таъкидига кўра, тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ҳужум уюштирганларнинг бир нафари ўлдирилган, бири қўлга олинган ва яна уч нафари қидирилмоқда. Ўлдирилган шахснинг ёнидан ўқотар қурол топилган, бу эса қолган жиноятчилар ҳам қуролланган бўлган бўлиши мумкин деган фикрни туғдиради.

Тожикистон диний уламолари нозик мавзуда фатво эълон қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон велосайёҳларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан уч мамлакат раҳбарларига ўз ҳамдардлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Данғара тумани Себистон жамоати ҳудудида тўрт нафар чет эллик сайёҳлар ҳалок бўлди. Уларнинг икки нафари АҚШ, бири Нидерланд ва яна бири Швейцария фуқаросидир.

Яна уч нафар сайёҳ жароҳатлангани маълум қилинмоқда.

Айни вақтда жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ушлаш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Дастлабки версияга кўра, бир гуруҳ чет эллик сайёҳлар устига Нурек шаҳридан бўлган 21 яшар Жафариддин Юсуфов бошқарувидаги "ДЭУ Леганза" русумидаги автомашина бостириб борган.

Ҳодиса юз берганидан сўнг машина воқеа жойидан яширинган, аммо тез орада Данғаранинг Торбулоқ қишлоғи ҳудудидан топилган.

Тожикистон ИИВ чет эллик сайёҳларга уюштирилган ҳужум ЙТҲ, босқинчилик ҳужуми, талончилик, қотиллик ва ҳатто теракт оқибатида юз берган бўлиши мумкин деган тахминларни илгари сурмоқда.