Тошкентда транспорт йўлаклари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Тадбирда Марказий Осиёда ягона, кўп тармоқли, шунингдек, ташқаридан интеграцияланган транспорт майдонини шакллантириш масалалари муҳокама қилинади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Жорий йил 20-21 сентябр кунлари Тошкентда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири Ташқи савдо вазирлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Тадбирда ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида халқаро транспорт йўлакларидан самарали ҳамда ўзаро манфаатли фойдаланиш, Марказий Осиёда ягона, кўп тармоқли, шунингдек, ташқаридан интеграцияланган транспорт майдонини шакллантириш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбирдан кўзланган мақсад халқаро молия институтлари, ташкилотлар, транспорт уюшмалари, транспорт ва логистика компаниялари вакиллари билан янги транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича мулоқотни янада ривожлантиришдан иборат.