Абдусалом Азизов Қуролли Кучлар академияси битирувчиларига дипломларни топширди

Қуролли Кучлар академиясининг 45 нафар битирувчисидан 12 нафари қизил дипломга эга бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. 28 июль куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясининг икки йиллик Қўмондонлик-штаб факультети тингловчиларининг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати.

Тантанада, мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, битирувчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Абдусалом Азизов Қуролли Кучлар академияси битирувчиларига дипломларни топширди

Таъкидлаш жоизки, Қуролли Кучлар академиясининг 45 нафар битирувчисидан 12 нафари қизил дипломга эга бўлди.

Мудофаа вазири битирувчиларга диплом ва кўкрак нишонлари тантанали топширди ва табрик сўзини айтди.

“Мамлакатимиз ва бутун минтақа хавфсизлигига таҳдидлар сақланиб турган ҳозирги шароитда биз Қуролли Кучларимиз салоҳиятини янада мустаҳкамлаш борасида бошлаган ишларимизни изчил давом эттиришимиз керак. Бунинг учун сизлардан янги имконият ва манбаларни излаб топиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш талаб этилади”, - деди Абдусалом Азизов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси республикадаги етакчи олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, олий қўмондонлик таркибидаги офицерларни тайёрлаш ва малакасини ошириш каби вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Қуролли кучлар академияси 1995 йилда ташкил этилган. 2017 йилда олдинги Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг шонли анъаналарини сақлаган ҳолда, янгиланган. 

Абдусалом Азизов Қуролли Кучлар академияси битирувчиларига дипломларни топширди