“МДҲ гўзали - 2018” танловида кимлар иштирок этмоқда

Ўзбекистонлик Дарья Масальская 19 нафар рақобатчи билан бирга МДҲнинг энг чиройли қизи мақоми учун курашмоқда.
Sputnik

Остонада 17-27 июль кунлари "МДҲ гўзали - 2018" халқаро гўзаллик танлови ўтказилмоқда.

Ҳамдўстликнинг энг гўзал қиз унвони учун Қозоғистон, Россия, Грузия, Қирғизистон, Украина, Латвия, Тожикистон, Арманистон, Беларус ва Ўзбекистондан жами 19 нафар қизлар беллашувга чиқади. Грузия, Латвия ва Украина МДҲга аъзо бўлмаганлиги туфайли ушбу давлатларнинг вакиллари танловга махсус иштирокчилар сифатида таклиф этилган.

"МДҲ гўзали-2018" ғолибига тож, пул мукофоти ва танлов ҳомийларидан совғалар тақдим этилади.