Халқаро пресс-клубда одам савдоси ва ноқонуний миграция мавзуида сессия бўлиб ўтди

Сессия Ўзбекистон Бош прокуратураси, Халқаро пресс-клуб ва БМТнинг гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июл – Sputnik. Халқаро пресс-клубда 30 июл - Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш кунига бағишлаб махсус сессия бўлиб ўтди.

Сессия Ўзбекистон Бош прокуратураси, Халқаро пресс-клуб ва БМТнинг гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Астраханда одам савдоси учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Махсус сессияда БМТнинг гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонасининг минтақавий вакили Ашита Миттал одам савдосига қарши кураш борасида Марказий Осиё мамлакатлари тўқнаш келаётган муаммолар, одам савдоси жиноятининг олдини олиш ва таъқиб қилиш ҳамда одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш борасида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси бўлими бошлиғи Уйғун Ниғмаджонов одам савдоси ва ноқонуний миграция бўйича Ўзбекистон қонунчилиги борасида маълумот берди.

Ўзбекистон ИИВ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Ғайназаров Ўзбекистондаги одам савдоси ва ноқонуний миграция бўйича статистик маълумотлар ҳамда ушбу жиноятларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Ўзбекистон ИИВ ва ЕХҲТ делегацияси одам савдосига қарши курашишни муҳокама қилди

Меҳнат ва бандлик муносабатлари ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Равшан Ибрагимов одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш масалаларига меҳнат ва бандлик муносабатлари нуқтаи назаридан тўхталди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июн ойида БМТнинг гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.