Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимини тарк этди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини вақтинча бошқариш вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимовга юклатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Шоакрам Исроилов Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигини тарк этди. Бу ҳақда NUZ.UZ хабар берди.

Исроилов ушбу лавозимда атиги ярим йил ишлади. Феврал ойида вазир этиб тайинлангунга қадар у Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори лавозимида ишлаган.

Ҳозирда вазирликни вақтинча бошқариш вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимовга юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан март ойида ташкил этилганди.