Ўзбекистонлик Дарья Масальская "МДҲ гўзали-2018" танловида қатнашмоқда

Ўзбекистонлик Дарья Масальская 19 нафар иштирокчилар қаторида МДҲнинг энг гўзал қиз унвони учун беллашувга чиқади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. "МДҲ гўзали-2018"  танловида Ўзбекистондан Дарья Масальская қатнашмоқда.

"Бизни яхши меҳмон қилишмоқда. Биз ҳашамдор меҳмонхонада яшаяпмиз. Танлов юқори даражада ташкил этилганлиги учун қизлар орасида ҳеч қандай низолар юзага келмаяпти. Барча иштирокчилар ўзларининг ҳис-туйғуларини ижобий тарзда ифода етишмоқда", - дея ўртоқлашди Дарья Sputnik Қозоғистон мухбирига.

Дарья ушбу танловида қизиқарли инсонлар билан танишиш ва озгина саёҳат қилишга умид қилади.

У Остонага иккинчи марта ташриф буюрмоқда ва шу ташрифларда Қозоғистон пойтахтининг ўзгарувчан об-ҳавосини эслаб қолди.

Ўзбекистонлик Дарья Масальская "МДҲ гўзали-2018" танловида қатнашмоқда

Остонада 17-27 июль кунлари "МДҲ гўзали - 2018" халқаро гўзаллик танлови ўтказилмоқда.

Ҳамдўстликнинг энг гўзал қиз унвони учун Қозоғистон, Россия, Грузия, Қирғизистон, Украина, Латвия, Тожикистон, Арманистон, Беларус ва Ўзбекистондан жами 19 нафар қизлар беллашувга чиқади. Грузия, Латвия ва Украина МДҲга аъзо эмас, уларнинг вакиллари махсус иштирокчи сифатида таклиф этилган.

"МДҲ гўзали-2018" ғолибига тож, пул мукофоти ва танлов ҳомийларидан совғалар тақдим этилади.

Мазкур танлов 1996 йилдан бўён ўтказилмоқда.