Тошкентда йўловчи автобуси дарахтга урилди

Гувоҳларнинг айтишича, жабрланганлар тез ёрдам машиналарида олиб кетилган. Уларнинг сони аниқ эмас.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik. Тошкентда Бобур кўчасида ичида йўловчилари бўлган автобус дарахтга урилди, деб хабар берди "Народное слово".

11-йўналишдаги автобус дарахтга бориб урилиши оқибатида, дарахт унинг устига қулаб тушган. Воқеа 26 июль куни тахминан соат 14:50 да юз берган.

Гувоҳларнинг айтишича, жабрланганлар тез ёрдам машиналарида олиб кетилган. Уларнинг сони аниқ эмас.

Ҳодиса жойида ФВВ ходимлари ишламоқда.