Сурхондарёда Австрия компанияси 50 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Мазкур лойиҳа доирасида 6 минг тонналик музлатгич ҳамда бир гектар майдонда иссиқхона ташкил этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik. Австриянинг Parsalpine Gmbh компанияси томонидан Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида қиймати 35 миллион долларга тенг бўлган кепчуп ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида 6 минг тонналик музлатгич ҳамда бир гектар майдонда иссиқхона ташкил этилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ҳамда компания раҳбари Аҳмад Рамзаний ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда, шунингдек, компания билан имзоланган меморандумга биноан Музработда умумий қиймати 15 миллион долларлик тайёр текстил маҳсулотлари ҳамда оҳакдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишнинг ташкилий жиҳатлари келишиб олинди.