Пекинда АҚШ элчихонаси олдида портлаш содир бўлди

Полиция машиналари Пекин шаҳрининг шимолий-шарқий қисмини ўраб олган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Гувоҳлар Пекинда АҚШ элчихонаси олдида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар беришди, воқеа жойига полиция етиб келди. РИА Новости хабарига асосан.

Фото суратлар ва видеода катта тутун булутлари кўринган.

Полиция машиналари Пекиннинг шимолий-шарқий қисми тўсишмоқда.

Global Times гувоҳларга таянган ҳолда хабар беришича, воқеа яқинида полиция томонидан ўзига қасд қилмоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Буни АҚШ элчихона олдидаги портлашга боғлиқлиги эканлиги ҳали ноаниқ.

ОАВлар хабарига кўра, АҚШ дипмиссия ходимлари жабрланмаган.

Воқеа яқинида Ҳиндистон элчихонаси ҳам жойлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ерда ҳам ҳеч ким жабрланмаган.