Тошкент марказидаги туннель остига радар ўрнатилди

“Абдулла Қодирий” кўчасидаги йўл ўтказгичларининг кириш ва чиқиш қисмларига радар ўрнатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида яна 4 та радар ишга туширилди, деб хабар қилди "Новости Узбекистана" нашри.

Хабарда айтилишича, автомобиллар тезлигини қайд қилиш қурилмаси "Абдулла Қодирий" кўчасидаги йўл ўтказгичларининг кириш ва чиқиш қисмларига ўрнатилган.

Шаҳарда радарларни кўпайтиришдан мақсад йўл транспорти ҳодисаларини камайтириш ҳамда ҳайдовчиларни тартибга чақиришдир. Кўпинча ҳайдовчилар туннелда белгиланган тезликдан юқори кўрсаткичда ҳаракатланадилар. Бу уларнинг ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.