Тошкентда автобус ағдарилди: 7 нафар йўловчи жароҳатланди

Воқеа Яшнобод туманида "Роҳат" автосалони олдида содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Тошкентдаги Яшнаобод туманида автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

"Кеча, 23 июль куни Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ҳудудида Isuzu русумли автобус ағдарилиб кетган. Воқеа Яшнобод туманида "Роҳат" автосалони олдида содир бўлган. Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани сабабли йўл четига ағдарилиб кетган.
 
Ҳалокатда етти нафар йўловчи жароҳатланган ва шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилгач, жавоб берилган. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилган ИИВ хабарида.