Тошкент россиялик туристлар учун энг оммабоп йўналишлар рўйхатидан жой олди

ТурСтат агентлиги россиялик туристлар энг кўп ташриф буюрадиган МДҲ шаҳарлари рейтингини тузди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik.ТурСтат агентлиги россиялик туристлар энг кўп ташриф буюрадиган МДҲ шаҳарлари рейтингини тузди.

Ёз мавсумидаги саёҳатлар таҳлили натижаларига кўра, юқори ўнликдан Боку, Минск, Олмаота, Ереван, Остона, Бишкек, Тошкент, Кишинёв, Душанбе ва Ашхобод шаҳарлари жой олди.

Рейтингда биринчи ўринда Боку, охирги ўринда Ашхобод жойлашди.

Туристлар МДҲ шаҳарларига икки-уч кунга келишади, сўнгра Каспий денгизи бўйига, Олмаотадаги Чимбулоқ тоғ курортига, Тошкент яқинидаги Чорвоқ дам олиш зонаси ёки Қирғизистондаги Иссиқкўлга йўл олишади.

Саёҳати даврида россиялик туристлар яшаш ва овқатланиш учун суткасига ўртача 50-100 доллар пул сарфлашади.

Ёз мавсумида энг кўп пул сарфланадиган шаҳарлар Кишинёв ва Бишкек, харид учун энг қулай шаҳарлар Боку ва Остона деб топилди.