ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россия Давлат Думаси 2019 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи 18 %дан 20 %гача кўтаришга қарор қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Шу билан бир вақтда, қолган ижтимоий тўловлар ставкаси ўзгаришсиз қолади, дейилган хабарда. Бироз олдин ижтимоий тўловлар миқдори 34 %гача ошади деган хабарлар тарқалган эди.
Бугунги кунда Россияда ишчилар маошидан тўланадиган мажбурий ижтимоий тўловлар миқдори, маошнинг 30 %ини ташкил қилади. Ундан Пенсия фондига – 22 %, Мажбурий тиббий суғурта фондига – 5,1 %, Ижтимоий суғурта фондига – 2,9 %,
Хабарда айтилишига кўра, қўшилган қиймат солиғига доир, барча имтиёзлар ҳам сақланиб қолади. Хусусан, Россияда Узоқ Шарқ ҳудуди ва Қрим республикаси ва Калининград шаҳри йўналишларига сотилаётган авиачипталар нархи ва автомобил ишлаб чиқарувчилари харажатларидан қўшилган қиймат солиғини чиқариб ташлаш ҳуқуқи сақланиб қолади.