Бош прокуратурада янги тайинлов амалга оширилди

Муллажонов Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Мулложанов Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Президент топшириқларини ўз вақтида бажармаган 139 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

А.Муллажонов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилдан шу вақтгача Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.