“Ўзбекконцерт” Райҳон, Тоҳир Содиқов ва бошқа хонандаларни огоҳлантирди

Хонандалар 3 кун муддат ичида белгиланган тартибда лицензия учун давлат божини тўлашлари шарт.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ноқонуний (лицензиясиз) фаолият юритаётган хонандаларни огоҳлантирди.

Рўйхатда номлари келтирилган қуйидаги эстрада хонандалари 3 кун муддат ичида белгиланган тартибда лицензия учун давлат божини тўлаб, ҳужжатларини расмийлаштириб, муассасага тақдим этишлари шартлиги таъкидланган. Акс ҳолда, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишидан огоҳлантирган.

“Ўзбекконцерт” Райҳон, Тоҳир Содиқов ва бошқа хонандаларни огоҳлантирди