Равшан Эрматов Василий Уткинга совға бериб юборди

Ўзбекистонлик ҳакамнинг Россия спорт шарҳловчиси Василий Уткинга нисбатан ёмонлиги йўқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов Россия жаҳон чемпионатидан сўнг Россия спорт шарҳловчиси Василий Уткинга совға бериб юборди.

Бу ҳақда Уткин интерьюда маълум қилди, Sports.ru чоп этилган.

"Ўтган ҳафтада Казансий билан ёзишдим. У Ўзбекистонда ярим финал ва финал ўйинни шарҳлаганди. У Эрматов менга совға юборганлигини айтди", - деди Уткин.

Эслатиб ўтамиз, Уткин Аргентина-Хорватия учрашувидаги судьяликдан кескин норози бўлиб, ўзининг арбитр ҳақидаги мулоҳазаларини Твиттердаги саҳифасида жойлаган эди. Шарҳловчи Эрматов йўл қўйилган қоидабузарликларга сариқ карточка кўрсатмаганидан дарғазаб бўлганди. Кейинчалик Уткин айтган ҳақоратлари учун кечирим сўради.