ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ўтган йилда Ўзбекистон Украинада 2 мингдан ортиқ ўқотар қурол сотиб олган, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz Украина Экспорт назорати хизматига асосан.
“2017 йилда Украина АҚШ, Ўзбекистон, Иордания, Мўғулистон ва Туркияга 17 мингдан ортиқ ўқотар қурол ҳамда 800дан ортиқ енгил қурол-аслаҳа етказиб берди”, - дейилган Украина муассасаси ҳисоботида.
Ўзбекистонга 2000 та автомат ва пистолет-пулемёт етказиб берилган. Украинадан энг кўп миқдорда қурол-аслаҳа сотиб олган мамлакат АҚШ бўлган. Океан орти мамлакати 10040 та автомат ва пистолет-пулемётлар, 790та танкка қарши винтовка ва гранатомётлар сотиб олган.
Шунингдек, Туркияга 3 та зенит-ракета қурилмаси, Мўғулистонга – 10та винтовка, Иорданияга – 22та танкка қарши винтовка, 2та қўл гранатомёти ва битта пистолет етказиб берилган.