Савицкий музейидаги асар қанчалик зарар кўргани маълум бўлди

Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова ва музейнинг собиқ директори Мариника Бобоназарова зарар кўрган асарни кўздан кечириш учун музейга келишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Жамоатчилик фаоли Мурат Сарсенов ўзининг Facebookдаги саҳифасида хабар беришига кўра, Савицкий музейида ўт ўчириш тизимининг ўз-ўзидан ишлаб кетиши оқибатида рассом Александра Шевченконинг  "Баба с ведрами" номли асар қанчалик зарар кўрганини хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, шу кунларда Нукус Санъат музейига Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова ва музейнинг собиқ директори Марини Бобоназаровалар келишган.

Савицкий музейидан қайғули хабар

“Мариника Бобоназарованинг сўзларига кўра, бўёқнинг 60%га яқин қисми холстдан кўчган. Бўёқ остидаги қатлам (грунт) жойида, лекин расм ачинарли аҳволда”, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек, ушбу машҳур асарни қайта тиклаш билан хорижий мутахассислар шуғулланиши айтиб ўтилган.

Бироз олдин музей ўзининг расмий хабарида айни дамда хорижий мутахассислар билан музокаралар олиб борилаётганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шевченконинг "Баба с ведрами" асар — Нукус музейининг энг таниқли экспонатларидан бири. Alerte Heritage жамияти мутахассисларига кўра, картинанинг бугунги кундаги баҳоси ўртача 1,5 миллион долларни ташкил қилади.