Матиз - орқага қайт, биз сени соғиндик!

Матиз - россиялик автомобилчилар энг соғинган автомобил бўлди.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Россиялик экспертлар айни дамда ишлаб чиқариш тўхтатилган автомобиллар орасида харидорлар энг соғингани моделлар номини эълон қилди.

Matiz билан Запорож қариндошми?

Car.ru портали ёзишига кўра, олдин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Daewoo Matiz автомобили –россиялик автомобилчилар энг соғинган автомобил бўлди.  

Иккинчи ўринда Hyundai ix35 кроссовери. Унинг ўрнида айни дамда  Hyundai Tucson ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу рейтингнинг учинчи қаторини АвтоВАЗнинг Lada Samara автомобили эгаллаган. Айни дамда Samara ўрнида Lada Granta автомобиллари сотилмоқда.